ALOQA UCHUN

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ ҲАМИША ДИҚҚАТ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ ҲАМИША ДИҚҚАТ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Мамлакатимизда сўнгги йилларда қабул қилинаётган кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун кенг шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилганлиги билан аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шу ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди.

Мазкур қарорга кўра тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти жорий этилди ва шу йўналишда жойларда қатор амалий ишлар йўлга қўйилди.

Хусусан, Кармана туманининг "Пахтаобод" МФЙ ҳудудида жойлашган "Фирдавсбек Маржона” ФХга тегишли "Сув насоси"нинг ташқи электр таъминоти бўйича 62,3 млн. сўмга шартнома расмийлаштирилиб, айни пайтда лойиҳа асосида куввати  63 кВАли трансформатор ва 17 дона темир-бетон  таянч ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 24.05.2021
  • 958
Sayt xaritasi