“НАВЗАНДАК” МФЙ ҲУДУДИДАГИ ЭСКИРГАН СИМЁҒОЧЛАР ТЕМИР-БЕТОН УСТУНЛАРИГА АЛМАШТИРИЛДИ
Бошқа ҳудудларда бўлгани каби, Самарқанд вилоятида ҳам “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида электр тармоқларини модернизация қилиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Самарқанд ҲЭТК” АЖ ишчи-ходимлари томонидан Тайлоқ тумани “Навзандак” маҳалласида эскирган симёғочлар 21 дона темир-бетон устунларига алмаштирилди.

Ҳозирги кунда кабель тармоқларини тортиш ишлари давом эттирилмоқда.

«Самарқанд ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.