ALOQA UCHUN

ХЎЖАОБОД ТУМАНИ “ОРДАЙ” МФЙГА ТРАНСФОРМАТОРЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ

ХЎЖАОБОД ТУМАНИ “ОРДАЙ” МФЙГА ТРАНСФОРМАТОРЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ

Кундан-кунга Андижонда аҳоли истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш сифат даражаси ортиб бормоқда. Бу борада “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги 5048-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Хўжаобод тумани “Ордай” МФЙга жами 3,2 км узунликдаги СИП кабель тармоқлари тортиш ишлари олиб борилиши натижасида 300 дан ортиқ аҳоли хонадонлари электр энергияси сифати яхшиланди. Бундан ташқари Пасёлка, Чўнтак, Гилосзор кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонлари электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида жами 130 дона СВ-9,5 русусмли темир-бетон таянчлар олиб бориб ўрнатилди.

Булар ҳали ҳаммаси эмас. Аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш мақсадида, шунингдек бир дона қуввати 160 кВА КТПм, икки дона қуввати 100 кВА КТПс ва бир дона қуввати 160 кВА КТПс трансформатор пунктлари жойларга етказилиб, электр тармоқларида модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Пасёлка кўчасига 2 км узунликдаги СИП кабель тармоғи тортилиб, 1 дона қуввати 160 кВА КТПм бўлган трансформатор пункти ўрнатилди. Чўнтак кўчасида эса 1,2 км узунликдаги СИП кабель тармоқлари тортилди. Ҳозирда Гилосзор кўчасига темир-бетон таянчлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 20.05.2021
  • 1061
Sayt xaritasi