ПОЙТАХТИМИЗНИНГ ЯШНОБОД ВА ЯНГИ ҲАЁТ ТУМАНЛАРИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ АВЖИДА
«Toshkent shahar ЕТК» AJ тасарруфидаги Яшнобод ва Янги ҳаёт туманлари электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан истеъмолчиларни электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ қондириш ҳамда сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида, Давлат дастурлари асосида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли қарори бу борадаги ишларни бажаришда дастуриламал вазифасини ўтаётир.
Хусусан, Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси заҳматкашлари «Ширинобод» МФЙ ҳудудида жойлашган 825-сонли трансформатор пунктидан таъминланувчи 0,4 кВ бўлган паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидаги эски ёғоч устунларни олиб ташлаш (демонтаж) ишларини олиб боришмоқда.
Янги ҳаёт туманида ҳам истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб бериш учун туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 6734-сонли трансформатор пунктидан таъминланувчи қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғига 10 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Таъкидлаш жоизки бу каби ишлар аниқ белгиланган чора-тадбирлар асосида олиб борилиши, пировардида истеъмолчиларни сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади, албатта.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.