ҚИЗИЛТЕПАНИНГ “АЙРОНЧИ” МАҲАЛЛАСИДА ДАСТУР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ тасарруфидаги Қизилтепа туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат дастурининг 2021 йил учун мўлжалланган манзилли рўйхатига асосан жойларда белгиланган модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан "Айрончи" МФЙ ҳудудида 35 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ишлари амалга оширилиши натижасида маҳаллий аҳолининг электр таъминоти янада яхшиланишига эришилади.
"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.