“МЕҲНАТКАШ” МАҲАЛЛАСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “Паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан, ҳозирги кунда Самарқанд вилоятида қатор амалий ишлар бажарилмоқда.
Хусусан, Нуробод тумани “Меҳнаткаш” маҳалласи ҳудудида жойлашган, электр тармоғи Ф-“Оқсой”га уланган 555-сонли трансформатор пунктига қўшимча қуввати 63/10 кВА бўлган янги трансформатор пункти қурилди. Бундан ташқари эскирган симёғочлар ўрнига 18 дона темир-бетон таянчлар олиб келиб ўрнатилди.
Булар ҳаммаси эмас. Қизил карвон қишлоғидаги 515-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи паст кучланишли электр тармоғида реконструкция ишларини бажариш учун 6 дона эски ёғоч устунлар ҳам замонавий темир-бетон таянчларга алмаштирилди. Ҳозирги кунда бу ерда кабель тармоқларини тортиш ишлари давом эттирилмоқда.
«Самарқанд ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.