БЎСТОНЛИҚДА "МАҲАЛЛАБАЙ" ТИЗИМИ БЎЙИЧА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида жойлашган “Қапал” ва “Сижжак” МФЙларига маҳаллий аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган талабини қондириш мақсадида, режа асосида махсус техникалар ёрдамида темир-бетон устунлар келтирилди.
Айни кунларда "Тошкент ҲЭТК" АЖ ҳамда туман ЭТК ишчи-ходимлари билан ҳамкорликда эскирган симёғочларни демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Кейинги босқичда мазкур маҳаллаларда янги трансформаторлар ўрнатиш, СИП кабеллари тортиш ишлари режалаштирилган. Ҳозирда бу ерда келтирилган темир-бетон устунлар ўрнатилмоқда.
"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.