ALOQA UCHUN

МАРҲАМАТ ТУМАНИДА "ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА “ОҚБОШ” ҲАМДА “ТЎЛҒА” МФЙ ҲУДУДЛАРИДА ИШЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

МАРҲАМАТ ТУМАНИДА "ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА “ОҚБОШ” ҲАМДА “ТЎЛҒА” МФЙ ҲУДУДЛАРИДА ИШЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА 

Марҳамат туман электр таъминоти корхонаси захматкаш ходимлари томонидан "Обод қишлоқ" дастури доирасига киритилган “Оқбош” МФЙ ҳудудида жами 9,1 км узунликдаги ҳаво тармоғи қуриш режалаштирилган бўлиб, шундан 5,2 км ҳаво тармоғи қуриб битказилди. Бундан ташқари ҳудудга қуввати 10/160 ва 10/100 кВА ли трансформатор пунктлари олиб келиб ҳозирги кунда ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Шунингдек “Тўлға” МФЙ ҳудудида жами 9,5 км ҳаво тармоғи қуриш ва 2 дона трансформатор пункти ўрнатиш ишлари режалаштирилган, ҳозирда шундан 3,5 км ҳаво тармоғи қуриб битказилди ва 2 дона қуввати 10/100 кВА бўлган трансформатор пунктлари олиб келиб ўрнатилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, ушбу МФЙлар ҳудудида жойлашган 11 дона трансформатор пунктлари ва 18,3 км ҳаво тармоқлари тўла таъмирланди.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 17.05.2021
  • 1156
Sayt xaritasi