“ЯЙПАН” НИМСТАНЦИЯСИГА ҚУВВАТИ 40 000 КВА БЎЛГАН ЯНГИ КУЧ ТРАНСФОРМАТОРИ ОЛИБ КЕЛИНДИ
Истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлашда ҳудудлардаги нимстанциялар муҳим аҳамиятга эга.
Доимий истеъмол қилинаётган электр энергиясини қувватини назорат қилиш, қушимча қувват захираларини яратиш бугунги кунда жамият олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Куни кеча Фарғона вилоятига қувати 40 000 кВА бўлган янги замонавий куч трансформатори олиб келинди.
Ушбу куч трансформатори Ўзбекистон туманида жойлашган, туманнинг 35%дан ортиқ ҳудудини, жумладан 20 мингдан ортиқ аҳоли ҳамда 150 ортиқ юридик истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВли “Яйпан” нимстанциясига ўрнатилиши режалаштирилган.
Нимстанциядаги мавжуд 16 000 кВА қуввтдаги куч трансформаторининг янги 40 000 кВА куч трансформаторига алмаштирилиши натижасида нимстанциянинг мавжуд қувватига 24 000 кВА қўшимча қувват ортишига эришилади.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.