ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ АВЖИДА
Президентимизнинг "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида"ги 2661-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Сирдарё ҲЭТК” АЖ томонидан жойларда электр таъминотини яхшилаш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Боёвут тумани “Янгиобод” маҳалласига қуввати 160 кВА бўлган 1 дона янги трансформатор пункти ҳамда 36 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилганидан сўнг туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан 1 км 500 метр узунликда замонавий СИП кабелларини тортиш ишлари олиб борилди.
Сайхунобод тумани "Сентоб" маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида ҳам 80 дона темир-бетон устунларни ўрнатиш жараёнлари бошлаб юборилган.
“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.