МАХСУС ТЕХНИКАЛАР СОНИ ТЎРТТАГА ОРТДИ
Сўнгги йилларда электр энергетикаси соҳасини жадал ривожлантириш, электр энергияси истеъмолчиларини узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлаш борасида жойларда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Йилдан-йилга электр энергияси таъминотини яхшилаш борасидаги иш кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Бундай ҳолларда қурилиш ва монтаж ишларини амалга оширишда қўл келувчи махсус техникалар хизматига эҳтиёжнинг ортиши шубҳасиздир.
Шу сабаб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Бухоро ҲЭТК” АЖ учун тўрт дона ямабур махсус техникаси етказиб берилди. Олиб келинган махсус техникалар соҳа ходимлари оғирини енгил қилиши билан бир қаторда белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шу билан бир қаторда меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилади, албатта.
“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати