"ЁШЛИК" МАҲАЛЛАСИ ОБОД БЎЛМОҚДА
Юртимизда олиб борилаётган ҳар бир ўзгариш аҳолининг турмуш даражаси яхшиланишига хизмат қилмоқда. Хусусан, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» Давлат дастурлари доирасида чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли яшаш манзиллари кўркам қиёфа касб этаётир.
Навоий шаҳрининг “Ёшлик” маҳалласи ҳам "Обод маҳалла" дастурига тушган бўлиб, “Навоий ҲЭТК” АЖ ишчи-ходимлари томонидан бу ерда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш бўйича қизғин ишлар давом этмоқда.
“Навоий ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.