ALOQA UCHUN

ХОНОБОД ШАҲАР "ТЕЙИТ" МФЙ АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЯХШИЛАНМОҚДА

ХОНОБОД ШАҲАР "ТЕЙИТ" МФЙ АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Хонобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси ишчи-ходимлари томонидан "Тейит" МФЙ ҳудудига қарашли фидер "Баландлик"дан чиқувчи 10 кВ кучланишли ҳаво тармоғида 176/100 кВАли трансформатор қувватини ошириш мақсадида янги КТПс 160 кВА трансформатори ўрнатилди.

Худди шу фидерда жойлашаган 177-сонли трансформатор кучли ёмғир натижасида носоз ҳолга келганлиги учун демонтаж қилиниб, таъмирлашга олинди ва унинг ўрнига янги трасформатор ўрнатилди.

Шунингдек, “Тейит” МФЙ ҳудудида жойлашган 173-сонли трансформаторнинг 0,4 кВ кучланишли ҳаво тармоғида айни пайтда 500 метр узунликдаги СИП кабели тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 11.05.2021
  • 955
Sayt xaritasi