ALOQA UCHUN

МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИДА 600 ДАН ОРТИҚ ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИДА 600 ДАН ОРТИҚ ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

«Toshkent shahar ЕТК» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари пойтахт истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида катта масъулиятни ҳис этган ҳолда, ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги 2661-сонли қарорига асосан, туманнинг «Подшобоғ», «Султония», «Чимён» «Камолот», «Шалола», «Олтинтепа» ҳамда «Навниҳол» МФЙларида қатор ишлар бошлаб юборилган.

Хусусан, «Подшобоғ» маҳалласининг Қизилсув кўчасида яшовчи аҳоли истеъмолчиларига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида,  ҳудуддаги қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидаги ёғоч устунлар ўрнига янги темир-бетон устунлар ўрнатиш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, Дастурга асосан «Олтинтепа» ҳамда «Навниҳол» МФЙларидаги 1942-сонли ва 614-сонли трансформатор пунктларининг юкини енгиллатиш мақсадида, бугун ҳудудга қўшимча қуввати 630 кВА бўлган 2 та янги трансформатор ўрнатилди.

 Шунингдек, «Султония», «Чимён» «Камолот» ва «Шалола» маҳалларидаги 2214-сонли, 2281-сонли, 2268-сонли ҳамда 702-сонли трансформатор подстанциялари ҳам жорий таъмирланди.

Шу ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу МФЙлар ҳудудида жойлашган 1942-сонли ва 614-сонли қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пунктлари сўнгги йилларда истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи ортиши натижасида ўта юклама билан ишлаб келаётганди. Мазкур ишлар якунига етгач, маҳаллалардаги 600 дан ортиқ истеъмолчининг электр таъминоти яхшиланади.

Бу каби юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJнинг барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда.

Буларнинг барчаси истеъмолчиларни сифатли хамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 10.05.2021
  • 1036
Sayt xaritasi