ALOQA UCHUN

СИЗ ЭҲТИРОМ ВА ЭЪЗОЗГА ЛОЙИҚСИЗ!

СИЗ ЭҲТИРОМ ВА ЭЪЗОЗГА ЛОЙИҚСИЗ!

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг барча таркибий корхоналарида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилаётган тадбирларда  Иккинчи жаҳон уруши, халқларнинг тинчлиги, миллатлар тотувлиги йўлида қурбон бўлганлар хотираси ёдга олиниб, узоқ йиллардан буён энергетика соҳасида хизмат қилиб келаётган байналминал жангчиларга эсдалик совғалари ва пул мукофотлари  топширилмоқда.

“TОШКЕНТ ШАҲАР ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖ


Бу йили жаҳон тарихидаги фожеали урушлардан бирида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланади. Ушбу Иккинчи жаҳон уруши йилларида қаҳрамонлик, раҳмдиллик ва жасорат кўрсатганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Ўша мураккаб даврда нафақат минглаб ўзбек эркаклари, балки улар билан тенгма-тенг жанг майдонига кирган аёллар ҳам ўз шижоатини намоён қилган. 

Улардан бири 1923 йил 24 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган Кириллова (Журавлева) Нина Ивановнадир. 1967 йил август ойида «ТoшГoрПЭС» («Toshkent shahar elektr tarmoqlari korхonasi» АJ) га муҳандис-иқтисодчи сифатида иш бошлаган Нина Ивановна 1979 йилда «Меҳнат фахрийси» медали, 1994 йилда «Шуҳрат» медали, «1941-1945 йиллaрдaги урушда фашизм устидан қозонилган Ғaлaбaнинг 50 йиллиги» юбилейи медаллари ҳамда бошқа мукофотлар билан тақдирланган.

Ўтганларни ёд этиш, кексаларни қадрлаш, уларнинг бой тажрибалари, ҳаёт йўлларини ўрганиш, ибрат олиш ёшларнинг  бурчидир. Шу боис, бугун Кириллова (Журавлева) Нина Ивановнанинг хонадонига бориб, у кишини байрам билан қутладик, гуллар туҳфа этдик. Узоқ йиллар давомида энергетика соҳасида самарали меҳнат қилган Кириллова (Журавлева) Нина Ивановна бугунги тинч ва осойишта кунлар учун шукрона келтириб, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун миннатдорчилик билдирди. Суҳбатимиз давомида машаққатли умр йўли, урушнинг инсоният бошига солган кулфатлари ҳақида гапириб, бугунги тинч ва фаровон кунларнинг қадрига етиш кераклигини таъкидлади.

"САМАРҚАНД ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ" АЖ

Бу ерда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кенг кўламли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Жамият барча ишчи-ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокидаги мазкур тадбирда Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Шунингдек, меҳнат фахрийлари, нуронийлар иштирокида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилди.

“НАМАНГАН ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖ

Уруш ўз номи билан инсонлар халокати ва кўплаб фалокатларнинг сабабчисидир. Инсоният пайдо бўлибдики, турли урушларга гувоҳ бўлиб келмоқда. Айни шундай тарихга оғир воқеаликлар билан муҳрланиб қолган Aфғон урушида иштирок этган ҳамюртларимиз қаторида ҳозирда нафақада бўлган электр энергетика соҳаси мутахассислари ҳам бор.

“Наманган ҲЭТК” АЖда кўп йиллар давомида фаолият юритган 12 нафар Афғон урушида қатнашган ходимлар байрам арафасида эсдалик совғалари улашилди.

"ЖИЗЗАХ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ" АЖ

​​​​​​

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида 11 нафар жангчи-фахрийлар (байналминалчилар) меҳнат қилишмоқда. Улар маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» умумхалқ байрами муносабати билан қизғин муборакбод этилди. Корхона ва касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан рағбатлантирилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

 

  • 07.05.2021
  • 1125
Sayt xaritasi