ALOQA UCHUN

"БЕШАРИҚ"ДА ДАСТУРЛАР АСОСИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

"БЕШАРИҚ"ДА ДАСТУРЛАР АСОСИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан туманнинг қатор МФЙлари ҳудудларида Давлат дастурлари ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман электр таъминоти корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги 2661-сонли қарорига асосан, «Бирлашган» МФЙ ҳудудидаги Бешариқ кўчасида жойлашган 1746-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғига янги темир-бетон устунлар ўрнатиб берилган эди.  

Айни вақтда, ҳудудда ушбу ҳаво электр узатиш тармоқларидаги эски ёғоч устунларни олиб ташлаш (демонтаж) ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, 0,4 кВли паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидан хонадонларга тушиб борувчи эски альюминий симларни янги замонавий СИП русумидаги кабель тармоқларига алмаштириш ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

Шу билан бир қаторда, туман электр таъминоти корхоналарининг авария-диспетчерлик хизматига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича ҳам мунтазам чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳар бир туман электр таъминоти корхоналарида мурожаатларни вақтида ижобий ҳал этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бириктирилган хизмат автотранспортлари мавжуд бўлиб, фаолият давомида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши қатъий белгиланган. 

Бу каби юртимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан аниқ белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келинмоқда.

Бу каби ишларнинг барчаси истеъмолчиларни сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилгандир.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 05.05.2021
  • 1033
Sayt xaritasi