Президент электр тармоқлари корхонасининг инновацион марказини бориб кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази фаолияти билан танишди.
Мазкур лойиҳа Жанубий Кореянинг “KT Corporation” компанияси билан ҳамкорликда қурилган ва 2020 йил августда ишга туширилган. Марказга катта сиғимли серверлар ўрнатилган, улар 8 миллион истеъмолчига хизмат кўрсатиш қувватига эга, бу кўрсаткични 20 миллионгача етказиш имконияти бор.
Давлатимиз раҳбари марказдаги ситуацион хонани ҳам кириб кўрди.