ALOQA UCHUN

САМАРҚАНДДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ

САМАРҚАНДДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан,  мамлакат бўйлаб  5 минг 377 та маҳалладаги 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 мингдан ортиқ трансформаторни янгилаш белгиланди. 

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан, ўз навбатида, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган режа-дастурлар ишлаб чиқилиб, унга асосан ҳудудларга янги электр тармоқлари қуриш, реконструкция-модернизация ишларини бажариш учун зарур бўлган электр жиҳозлар етказиб берилиши таъминланмоқда.

Хусусан, бугун Самарқанд вилоятига 19 та турли хил қувватдаги трансформатор подстанциялари, 63,297 км узунликдаги замонавий кабеллар, 4 та ямабур техникаси ва бошқа зарур электр ускуналар ортилган катта юк машиналар карвони етиб келди.

Таъкидлаш жоизки, Самарқанд вилоятида 28 та қишлоқда «Обод қишлоқ», 4 та маҳаллада «Обод маҳалла» дастурлари бўйича ҳам ишлар жадал суръатлар билан олиб борилаётганини эътироф этиш жоиздир. Ўз навбатида, жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида айнан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 21 та трансформатор янгидан ўрнатилди, 24,3 км узунликдаги электр тармоқлари янгидан қурилди. Йил якунигача эса бу борадаги кўрсаткич мос равишда 1159,2 км ва 309 та трансформатор пункти янгидан қурилиши режалаштирилганини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Жамиятда ортиқча харажатларни қисқартириш мақсадида темир-бетон таянчлари ишлаб чиқариш цехи фаолияти йўлга қўйилиб, кунига 72 та темир-бетон таянч ишлаб чиқарилмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даврида Самарқанд  вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги 2661-сонли қарори асосида узунлиги 76,7 км бўлган электр узатиш тармоқлари тортилди ва 52 та трансформатор пункти қурилди.

«Самарқанд ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

  • 19.04.2021
  • 1308
Sayt xaritasi