ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ СИФАТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
Ўззбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Cаноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Навбаҳор туманидаги 110/35/10 кВ “Янгиқўрғон” подстанциясидаги иккита қуввати ТДТН-16000/110 кВ бўлган куч трансформаторлари қуввати 25000 кВА бўлганига алмаштириш белгиланган.
Ушбу подстанция туманларо-боғловчи подстанция бўлиб, унинг боғламасидан 110 кВ кучланишли тармоқлар орқали Кармана, Қизилтепа, Нурота, Навбаҳор, Конимех ва Томди туманлари ҳамда ”Навоий” эркин иқтисодий зонаси, шунингдек, 35 кВ кучланишли тармоқлари орқали Конимех, Навбаҳор ва Кармана туманларидаги истеъмолчилар электр энергияси билан таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил 12 майдаги 74-сонли буйруғи ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2020 йил 30 июнда ўтказилган 4-сонли йиғилиш баёни топшириғига асосан юқори ва паст кучланишли тармоқларни модернизация қилиш, янгилаш ва янгисини қуриш бўйича 10 йиллик дастур ишлаб чиқилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мазкур дастур асосида тасдиқланган манзилли рўйхат бўйича 2021-2030 йилларда 35-110 кВли юқори кучланишли подстанциялар ва электр тармоқлари ҳамда 0,4-6-10 кВли паст кучланишли трансформатор пунктлари ва электр тармоқларини модернизация қилиш, янгилаш ва янгисини қуриш ишлари режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, “Янгиқўрғон” подстанцияси қувватларини модернизация қилиш орқали бу ердаги эски русумдаги, яъни 110 кВ кучланишли МКПрусумли ўчиргичлар замонавий элегазли ўчиргичларга, К-37 русумли 10 кВли КРУН қурилмалари замонавий К-59 янги русумдаги тарқатиш қурилмаларига ҳамда 16000 кВА бўлган куч трансформаторлари иккита қуввати 25000 кВА бўлган куч трансформаторларига алмаштирилди. Бу каби ишлар натижасида вилоят истеъмолчиларининг электр таъминоти яхшиланиб, сифатли ва барқарор электр энергиясидан баҳраманд бўладилар.
"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.