ALOQA UCHUN

Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи: “Асосий мақсадимиз аҳоли истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти барқарорлигини таъминлашдир”

Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи: “Асосий мақсадимиз аҳоли истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти барқарорлигини таъминлашдир”

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Махмуджон Каримов жорий йилда "Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурларини амалга ошириш бўйича Жамият томонидан қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан маълумот берди.

"Бугунги кунда юртимизда шароити оғир бўлган 796 та қишлоқ ва шаҳарларда 188 та маҳалла мавжуд бўлиб, шулардан 4 мингдан зиёд маҳалланинг электр таъминотини яхшилаш зарур . Бу эса, ўз навбатида, айни ҳудудлардаги электр таъминотини тубдан яхшилаш кераклигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан,  мамлакат бўйлаб  5 минг 377 та маҳалладаги 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 мингдан ортиқ трансформаторни янгилаш белгиланди. Бу жами маҳаллаларнинг 60 фоизини ташкил этади демакдир. 

Қарор ижросини белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан режа асосида тизимли ишлар амалга оширилиши белгиланди. 

Жумладан,

“Обод қишлоқ” дастури бўйича 1 696,1 км тармоқ ва 463 та трансформатор ҳамда “Обод маҳалла” дастури бўйича 270,4 км тармоқ ва 92 та трансформаторларни янгилаш ва таъмирлаш ишлари;

 

Республикамиз ҳудудларининг “оғир ҳудудлар” ва “ўта оғир ҳудудлар”ларида 2 654,4 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 701 та трансформатор пунктларини реконструкция ва янгилаш.

 

Мазкур ишларни ҳудудларда амалга ошириш учун 120 нафардан ортиқ мутахассисдан иборат 14 та лойиҳалаш гуруҳлари ҳамда 1 026 нафар ходимдан иборат 171 та қурилиш бригадалари ташкил этиш режалаштирилган. 

Шулар билан биргаликда, қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш учун мавжуд 605 та махсус техника жалб қилинганлигини эътироф этиб ўтиш жоиздир.

Таъкидлаш жоизки, корхоналарда ортиқча харажатларни қисқартириш мақсадида бугунги кунда 10 та темир-бетон таянчлари ҳамда 13 та траверс маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилди.

Қишлоқларга инфратузилма борсагина, ҳаёт сифати ўзгаради, тадбиркорлик ривожланади. Шу сабабли, бу йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижросини таъминлаш янги ёндашувлар асосида шакллантирилди.  Асосий мақсадимиз эса чекка ҳудудларда ҳам электр энергия таъминоти барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

  • 14.04.2021
  • 1188
Sayt xaritasi