ALOQA UCHUN

УЛУҒБЕК МУСТАФОЕВ: Энергетика соҳасига рақамлаштириш жараёнларини изчиллик билан татбиқ этмай туриб катта натижаларга эришиб бўлмайди

Тошкентда “Иннопром-2021”

УЛУҒБЕК МУСТАФОЕВ: Энергетика соҳасига рақамлаштириш жараёнларини изчиллик билан татбиқ этмай туриб катта натижаларга эришиб бўлмайди

Аввал хабар берилганидек, Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини давом эттирмоқда.

Иштирокчи мамлакатларнинг энергетика ва таълим доиралари иштирокида махсус сессиялар бўлиб ўтди. Хусусан, энергетика соҳасида инвестиция лойиҳалари, рақамлаштириш ҳамда муқобил энергия манбааларини жорий этишга қаратилган “Энергетикада инновациялар” мавзусидаги сессия кўпчиликда қизиқиш ўйғотди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда таркибий корхоналар раҳбарлари, халқаро энергетика компаниялар вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этган тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раиси иштирок этди ҳамда нутқ сўзлади.

Маърузачи таъкидлаганидек, айни пайтда республика бўйлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими кенг жорий этилаётгани, унинг афзалликлари ҳамда қисқа давр мобайнида эришилган натижалар электр энергетика тизими ривожида муҳим аҳамиятга эга.

Сессия якунига кўра, иштирокчи халқаро компаниялар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан ҳамкорлик қилиш таклифи билан чиқишганини алоҳида эътироф этиш жоиздир.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати.

 

  • 07.04.2021
  • 1231
Sayt xaritasi