ALOQA UCHUN

“ИННОПРОМ 2021”: “Россети” АЖ (ПАО “Россети”) “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди

“ИННОПРОМ 2021”: “Россети” АЖ (ПАО “Россети”) “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди

Аввал хабар берилганидек, Тошкентда "Иннопром–2021" халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган мазкур кенг кўламли тадбирнинг асосий бўлимлари машинасозлик, металлургия, энергетика, кимё ва фармацевтика саноатларига қаратилган.

Кўргазма доирасида турли мамлакатлардан келган ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида узоқ муддатли шериклик муносабатларини ўрнатиш масалалари асосий ўрин олган.

Айнан шу мақсадда бугун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти ҳамда “Россети” АЖ ўртасида ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги ҳолати ҳамда келгусида манфаатли алоқаларни янги босқичга кўтариш юзасидан музокоралар бўлиб ўтди.

 

Учрашув давомида “Россети” АЖнинг халқаро алоқлар бўйича раҳбари   Логаткин Андрей Вячеславович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан республика бўйлаб жорий этилаётган  Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭ) жорий этиш ишларини  юқори баҳолаб, келгусида электр тармоқларига уланиш жараёнларини рақамлаштириш, электр иншоотлари қурилишига инвестицияларни жалб этиш ҳамда электр тармоғи объектларинининг ишлашида содир этилган носозлик ҳолатларни текширувдан ўтказиш масалаларида ҳамкорлик қилиш юзасидан икки томонлама музокаралар олиб борилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизмати.

 

  • 06.04.2021
  • 1105
Sayt xaritasi