ALOQA UCHUN

КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ ДУШМАНИ

КОРРУПЦИЯ –ТАРАҚҚИЁТ ДУШМАНИ 

"Toshkent shahar ЕТК" AJнинг мажлислар залида «Коррупция - тараққиёт душмани» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Йиғилишда Миробод туман прокуратураси мутахассислари ҳамда жамият тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналарининг барча юрист ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни жамиятнинг юридик бўлими бошлиғи А. Масидиков коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасидаги фикр-мулоҳазалари билан бошлаб берди. Миробод туман прокуратурасининг прокурор ёрдамчиси А. Маҳкамов йиғилишда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан, давлат ва бошқарув органлари, ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупцияга қарши кураш соҳасида давлат сиёсатини таъминлаш, коррупция кўринишига сабаб бўлувчи ёки шароит яратувчи омилларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган масалалар мавзусида маъруза қилди. 


Шунингдек, тадбир давомида Миробод туман ИИОФМБ тергов бўлимининг катта терговчиси З. Иброҳимов томонидан иштирокчиларга коррупцияни ўз вақтида олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаблар бўлмаслиги учун ноқонуний электр тармоғига улаш, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашиб, лавозим йўриқномасига зид равишда ишлаш, ишончдан фойдаланиб, таъмагирлик ёки фирибгарлик содир этилса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантириб ўтилди.


Давра суҳбати давомида ходимларнинг касб ахлоқ қоидалари ва  соҳада коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мунозарага бой тарзда ўтган йиғилишда жамият ходимларига коррупция ҳолатлари, унга оид ҳуқуқбузарликларинг оқибатлари тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.  Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган, муҳокама этилган масалалар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоб олдилар.        

"Toshkent shahar ЕТК" AJ матбуот хизмати.

  • 10.03.2021
  • 1683
Sayt xaritasi