ALOQA UCHUN

НАВОИЙ ШЭТК: ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ СИФАТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

НАВОИЙ ШЭТК: ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ СИФАТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Маълумки, электр энергиясига бўлган эҳтиёж аҳоли сони ўсиши ва саноат корхоналари ривожланиши билан ортиб боради. Ҳар қадамда қад кўтарилаётган бинолар, иншоотлар, айниқса замонаий кўриниш касб этаётган кўп қаватли уйлар фикримизнинг ёрқин исботидир.

Шу маънода, Навоий шаҳар электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳам таҳсинга лойиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йиллар даврида паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан 17,5 км электр узатиш тармоқлари ва 9 дона трансформатор пунктларини модернизация ва янгидан қуриш ишлари бажарилиши натижасида маҳаллий истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш  сифати янада ошди.

Шу билан бирга, 2021 йилда истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб бериш, электр узатиш тармоқларини янгилаш ва янги трансформаторлар ўрнатишга қаратилган амалий ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, Навоий шаҳрида 10 га яқин аҳоли яшаш пунктида 29 км электр узатиш тармоқлари ва 4 дона трансформатор пунктини модернизация ва янгидан қуриш ишлари режалаштирилган.

Бундан ташқари, вилоят марказининг саноат корхоналари ва аҳолисини электр энергияси билан таъминлайдиган "БСИ" 110/10/6 нимстанциясида эскирган 6 кВ тақсимловчи ташқи электр узатиш мосламасини (КРУН) 10 кВга алмаштириш ишлари бажарилмоқда. 18 кичик туманни ва “Ёшлик” маҳалласини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/10 кВли “Ёшлик” нимстациясини қуриш ишлари бошланган.

Таъкидлаш жоизки, “Навоий ҲЭТК” АЖ ишчи-ходимлари томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари ва корхоналарни мустаҳкам электр энергияси билан таъминлаш ва тизимдаги нуқсонларни бартараф этиш чоралари давом эттирилмоқда.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 23.02.2021
  • 1580
Sayt xaritasi