ДАВЛАТ ВА ШАРТНОМАВИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
“Андижон ҲЭТК”АЖда 2021 йилда давлат ва шартномавий хизматлар кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг тегишли бошқарма бошлиғи Н. Мейлиев, етакчи мутахассис С. Юлдашев ҳамда “Андижон ҲЭТК”АЖ, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари раҳбарлари, мутасадди ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда давлат ва шартномавий хизматлар кўрсатишда электр тармоғига уланиш бўйича келиб тушадиган мурожаатларни тўлиқ қамраб олиш, истеъмолчилар тасарруфида бўлган электр қурилмаларга техник хизматлар кўрсатиш, уларни кўрикдан ўтказиш, лаборатория синов ишларини ташкил этиш орқали дебитор қарздорликни камайтириш мумкинлиги слайдларда бир қанча мисоллар орқали тушунтириб ўтилди.
Таъкидланганидек, жойларда электр таъминоти соҳасида давлат ва шартномавий хизматлар кўрсатиш янада такомиллаштирилса, келиб тушган маблағлар корхона моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ишчи-ходимлар меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилиши мумкин.
«Андижон ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.