ALOQA UCHUN

"ХОРАЗМ ҲЭТК" АЖДА "КОРРУПЦИЯ – КЕЛАЖАК ЗАВОЛИ" МАВЗУИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

"ХОРАЗМ ҲЭТК" АЖДА "КОРРУПЦИЯ – КЕЛАЖАК ЗАВОЛИ" МАВЗУИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Коррупция ва порахўрлик – ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодисалардан биридир.

Бугунги кунда мамлакатимизда бу иллатга қарши қатъий кураш чоралари олиб борилмоқда.  Хусусан, барча идора ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашишда фаол бўлишга ундовчи тадбирлар, тушунтириш ишлари олиб борилиши, пировардида фуқароларни ҳуқуқий билимларини янада оширишга хизмат қилади.

Шундай тадбирлардан бири "Хоразм ҲЭТК" АЖда ҳам бўлиб ўтди. "Коррупция – келажак заволи" мавзуида ташкил этилган семинар вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Жамият таркибий корхоналари юридик бўлим бошлиқлари, мажбурий ижро билан ишлаш муҳандис юристконсультлари, давлат хизматлари бўлимида фаолият олиб борувчи ходимлар ҳамда барча бўлим бошлиқлари иштирокидаги ушбу семинарда соҳада йўл қўйилаётган мавжуд камчилик ва хатолар таҳлил қилиниб, коррупция ҳолатларини олдини олиш учун биргаликда курашиш лозимлиги тушунтирилди. 

Хоразм вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими терговчиси Р. Исматов йиғилганларга Президентимиз томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг ижроси юзасидан тушунтириш бериб ўтди.

Шундан сўнг жамият коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият бошлаган А. Каримов сўзга чиқиб, семинар қатнашчиларига фаолиятлари давомида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар борасида ҳуқуқий кўникмалар берилиши ҳақида тўхталди.

Семинар якунида сўзга чиққан "Хоразм ҲЭТК" АЖ бош директори С. Берегин жамиятда коррупция иллатлари юзага келмаслиги учун барчани биргаликда ва ҳамжиҳатликда фаолият олиб боришга чорлади.

"Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 09.02.2021
  • 1354
Sayt xaritasi