ALOQA UCHUN

“САМАРҚАНД ҲЭТК” АЖДА “БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ” МАВЗУСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“САМАРҚАНД ҲЭТК” АЖДА “БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ” МАВЗУСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“Самарқанд ҲЭТК” АЖда коррупция ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, унга етакловчи сабабларни  олдини олиш ва бартараф этишга бағишланган “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида корхона тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари мутасаддилари ҳамда ишчи-ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи О. Мухаммадиев тадбирда маъруза билан қатнашиб, ходимларга хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳамиша огоҳ бўлишликка, қолаверса коррупцияга йўл қўймаслик асосий мақсадлардан бири эканини алоҳида таъкидлаб ўтди. Жумладан, ҳозирги кунда вилоят  туманлари барча аҳоли хонадонларига «ақлли» замонавий электр ҳисоблагичлари ўрнатиш давомида ишларни тўғри ташкиллаштириш, хонадонларда техник назоратни тўғри ўтказиш ва белгиланган тариф бўйича тўловларини қабул қилиш, ҳужжатларни мувофиқлаштириш жараёнида хатоларга йўл қўймаслик ва нотўғри маълумотларни киритмаслик, мободо шундай вазият содир бўлса, ўша ходимга нисбатан қаттиқ чоралар қўлланилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида Юридик бўлими бошлиғи Х. Бўриев томонидан иштирокчиларга коррупцияни ўз вақтида олдини олиш, яъни ноқонуний электр тармоғига улаш, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашиб, лавозим йўриқномасига зид равишда ишлаш, ишончдан фойдаланиб, таъмагирлик ёки фирибгарлик ҳолатлари содир қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантириб ўтилди.

Маълумки, айни пайтда жамият томонидан истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишда автоматлаштирилган тизим жорий этилмоқдаки, бу ўз навбатида, истеъмолчиларга электр энергияси сарфини ҳисобга олишда қатор қулайликлар яратиш билан бир қаторда, коррупцияни келтириб чиқариш мумкин бўлган айрим омилларнинг олди олинишига хизмат қилади.

Тадбирда аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эканлигига йиғилганлар эътибори қаратилиб, кўп ҳолларда бу борадаги билимнинг етишмаслиги коррупциянинг келиб чиқишига сабаб бўлаётгани таъкидланди. 

Шулардан келиб чиқилиб, ушбу йўналишда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллигини ошириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

"Самарқанд ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 05.02.2021
  • 1282
Sayt xaritasi