ҚАШҚАДАРЁДА ҲЭТК ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда ташкил этилган давра суҳбатида коррупция иллатининг хавф-хатарлари таҳлил қилиниб, аҳолининг бу борада ҳуқуқий онгини ошириш, ОАВ орқали ташвиқот ишларини кучайтириш, жамиятда бундай жиноятлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2752-сонли қарори ижроси юзасидан жойларда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбирда «Қашқадарё ҲЭТК» АЖ раҳбари сўзга чиқиб, давлат ва жамият ташкилотларида коррупция каби иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашда биргаликда ҳаракат қилинсагина самарали натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида маърузачилар томонидан жамият ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
«Қашқадарё ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.