ALOQA UCHUN

МОБИЛ ЛАБОРАТОРИЯЛАР ЁРДАМИДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДАГИ НУҚСОНЛАР АНИҚЛАНМОҚДА

МОБИЛ ЛАБОРАТОРИЯЛАР ЁРДАМИДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДАГИ НУҚСОНЛАР АНИҚЛАНМОҚДА

Электр тармоқларининг ишончлилик даражасини оширишда уларни ўз вақтида техник назоратдан ўтказиб туриш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун эса юқори аниқлик ва ҳар қандай мураккаб об-ҳаво шароитида ишлашга қодир, замонавий технологиялар билан жиҳозланган мобил электр лабораториялари ёрдамга келиши мумкин.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан таркибий корхоналар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, “Навоий ҲЭТК” АЖга  паст кучланишли электр тармоқлари эксплуатацияси жараёнида барча синов ва ўлчовларни амалга оширишга имкон берувчи "ЭТЛ-35К" кўчма электр лабораторияси етказиб берилди.

Ушбу лаборатория ёрдамида 0,4-35 кВ кучланишдаги электр ускуналари ва кабель тармоқларида профилактик синовлар ўтказиш, кабель тармоқларидаги аварияли ҳолатларни тезкорлик билан аниқлаш, электр қурилмалар хавфсиз ишлаши ва ишончлилигини таъминлаш, қолаверса истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб бериш сифатини ошириш, шунингдек, таъмирлаш ишларини қисқа вақтда олиб бориш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

“Навоий ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 21.12.2020
  • 3191
Sayt xaritasi