ALOQA UCHUN

ҚУВА ТУМАНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

ҚУВА ТУМАНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросига асосан, электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича Қува туманидаги “Гулистон”, “Ифтихор” ҳамда “Каттақишлоқ” МФЙларида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Гулистон” МФЙ ҳудудига 3,4 км узунликда 0,4-10 кВли электр узатиш тармоғи янги қурилиб, 2 дона қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти янги ўрнатилди.

“Каттақишлоқ” МФЙ ҳудудида ҳам 2,2 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари янгидан тортилиб, 1 дона қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди.

Бу борадаги ишлар “Ифтихор” маҳалласида ҳам қизғин кетмоқда. Бу ерда 2,4 км узунликда паст кучланишли электр узатиш тармоғи янги қурилиб, айни пайтда якуний монтаж ҳамда тармоққа улаш ишлари амалга оширилмоқда.

Юқоридаги ишлар якуни билан ҳудудлардаги жами 700 дан ортиқ истеъмолчининг электр таъминоти янада яхшиланишига эришилади.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 15.12.2020
  • 2113
Sayt xaritasi