КАРМАНА, НАВБАҲОР, КОНИМЕХ ТУМАНЛАРИДА ҲАМДА НАВОИЙ ВА ЗАРАФШОН ШАҲАРЛАРИДА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМ ИШГА ТУШИРИЛМОҚДА
Хабарингиз бор, Прeзидентимизнинг 2018 йил 23 oктябрдa қабул қилинган “Элeктр энeргeтикaси тaрмoғини жaдaл ривoжлaнтириш вa мoлиявий бaрқaрoрлигини тaъминлaш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги қaрoри талабларига асосан вилоят ҳудудидаги электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га уланган ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.
Навоий вилоятида ҳам бу борадаги ишлар тизимли олиб борилиб, шу кунга қадар жами 152 минг истеъмолчининг электр ҳисоблагичлари янгисига алмаштирилди ҳамда 285 тa кoнцeнтрaтoр ускунaси ўрнaтилди. Бугунги кунда Кармана, Навбаҳор, Конимех туманлари ҳамда Навоий ва Зарафшон шаҳарларида биллинг тизими ишга туширилмоқда.
Биллинг тушунчасига изоҳ берадиган бўлсак, автоматлаштирилган тизимдаги электрон ҳисоблагич билан дастурий комплекснинг боғламаси, дегани. Яъни биллинг тизими истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни тақдим этади. Улар электрон тўлов тизимлари билан интеграция қилинади. Ушбу тизим истеъмолчиларга қарздорлик мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда олиш ҳамда тўловларни амалга ошириш бўйича қулай имконият яратади.
Эслатиб ўтамиз, электр энергиясидан ҳар қандай миқдордаги қарздорлик юзага келган тақдирда, тизим истеъмолчини тармоқдан автоматик тарзда ажратади. Бунинг олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
“Навоий ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.