УЧТЕПАДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Маълумки, пойтахтимиз туманларида қиш мавсумига пухта тайёргарлик жараёнлари бошқа соҳалар қатори электр энергияси етказиб бериш тизимида ҳам жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Бу борада, «Toshkent shahar ЕТК» AJ тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан жойларда электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Учтепа туман электр таъминоти корхонаси томонидан «Хуршид» МФЙнинг Тақачи, Бешқайрағоч, Нашриёт ва Атоий кўчаларида истиқомат қиладиган аҳоли истеъмолчиларининг электр энергиясига бўлган талабини сифатли қондириш мақсадида, ҳудуддаги қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли «Саид» тақсимлаш пунктидан таъминланувчи 1339-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи 0,4 кВ паст кучланишли ҳаво электр тармоғида тақсимлаш ва жорий таъмирлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Бу каби ишлар айни кунларда Учтепа туман электр таъминоти корхонаси томонидан тумандаги барча маҳаллаларда олиб борилмоқда.
Умуман олганда, тизим корхоналари томонидан аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган бу каби саъй-ҳаракатлар тизимли, белгиланган режаларга мувофиқ бажарилмоқда.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.