ALOQA UCHUN

ИШ САМАРАДОРЛИГИ ЯНАДА ОРТАДИ

ИШ САМАРАДОРЛИГИ ЯНАДА ОРТАДИ

Халқимизни барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар жойларда ўз самарасини бермоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизимига кирувчи корхона ва ташкилотларда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни аъло даражада бажаришнинг барча чоралари кўрилмоқда. Жумладан, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида қабул қилинган дастурлар иш сифатини ошириш ва электр тармоқларининг узоқ йиллар давомида ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган.

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ жамоасига энг сўнгги русумдаги, замонавий талабларга тўла жавоб берадиган ЭТЛ-35 К русумидаги электротехник лабораторияси хизматда фойдаланиш учун топширилгани бунинг исботи бўла олади. Ушбу лаборатория жиҳозлари замонавий “Газель-Next” автомашинасига ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида 0,4-35 кВ кучланишдаги электр ускуналари  ва кабель тармоқларида профилактик синовлар ўтказиш, кабель тармоқларида авариявий ҳолатларни тез аниқлаш мумкин.

Бундан ташқари тадбиркорлик субъектлари билан тузилган ўзаро шартномаларни бажаришда ушбу лабораториядан кенг фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Янги жиҳоз тизимда иш самарадорлигини ошириш ва истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизмат сифатини яхшилаш имконини беради.

 “Қорақалпоқ ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 01.12.2020
  • 1556
Sayt xaritasi