“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” АЖда “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” АЖда коррупцияни олдини олиш, қонун бузилишлари, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш мақсадида «Коррупция – тараққиёт кушандаси» мавзусида корхона тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналарининг барча масъул ҳамда ишчи ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда, Миробод туман прократураси прокурори ёрдамчиси И.Бўриев ходимларга хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳамиша огоҳликка ва аҳоли ўртасида муомала маданиятини яхшилаб боришга, қолаверса, коррупцияга йўл қўймаслик асосий мақсадлардан бири эканини алоҳида таъкидлаб ўтди. Жумладан, ҳозирги кунда пойтахт туманларининг барча аҳоли хонадонларига «ақлли» замонавий электр ҳисоблагичларини ўрнатиш давомида ишларни тўғри ташкиллаштириш, хонадонларда техник назоратни тўғри ўтказиш ва белгиланган тариф бўйича тўловларини қабул қилиш, ҳужжатларни мувофиқлаштириш жараёнида хатоларга йўл қўймаслик ва ёлғон маълумотларни киритмаслик, мабодо шундай вазият содир бўлса ўша ходимга нисбатан қаттиқ чора қўлланилиши ҳақида кўрсатмаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида Миробод туман ИИОФМБ тергов булимининг катта терговчиси З.Иброҳимов томонидан иштирокчиларга Коррупцияни ўз вақтида олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаблар бўлмаслиги учун ноқонуний электр тармоғига улаш, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашиб, лавозим йўриқномасига зид равишда ишлаш, ишончдан фойдаланиб, таъмагирлик ёки фирибгарлик содир этилса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантириб ўтилди.
Маълумки айни пайтда жамият томонидан истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишда автоматлаштирилган тизимни жорий этишга ўтилмоқда. Истеъмолчиларга электр энергияси сарфини ҳисобга олишнинг замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилаётганлиги бир қанча қулайликлар билан бир қаторда, коррупцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган айрим омилларнинг олдини олмоқда.
Шунингдек, тадбирда аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг ўсиши коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратилди. Кўп ҳолларда ҳуқуқий саводхонликнинг етишмаслиги коррупциянинг келиб чиқишига сабаб бўлаётир. Сўзга чиққанлар томонидан ушбу йўналишда – аҳолининг ҳуқуқий билимини ўстиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллигини ошириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.
«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ Матбуот хизмати