ALOQA UCHUN

КОРРУПЦИЯ - МИЛЛАТ КУШАНДАСИ

КОРРУПЦИЯ - МИЛЛАТ КУШАНДАСИ

"Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖда Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги ПФ-5729-сонли Фармони билан тасдиқланган "2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Давлат дастури" ва қонунчиликда киритилаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тадбир аввалида "Сурхондарё ҲЭТК" АЖ бош директори М. Шамсиддинов коррупция иллатига қарши курашиш, айни мақсадда ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти прокуратураси ходими Қ.Х. Авазов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги ПФ-5729-сонли Фармони билан тасдиқланган "2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Давлат дастури" ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди. Хусусан, коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш ва аҳолининг кенг қатламларини хабардор қилиш, ҳуқуқий онгини ошириш, оммавий ахборот воситалари орқали ташвиқот ишларини амалга ошириш лозимлиги таъкидланди. Шулар билан бирга, жамиятимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатини кўзлаб норма ижодкорлигида кўплаб ўзгаришлар бўлаётгани  алоҳида этироф этилди.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида ҳамда жорий йил давомида янги қабул қилинган қарорлар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди.

"Сурхондарё ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 28.10.2020
  • 1862
Sayt xaritasi