ALOQA UCHUN

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Кунлик режага кўра, ўз фаолияти давомида «Toshkent shahar ЕТК» AJ тасарруфидаги 11 та туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан яқинлашиб келаётган совуқ мавсумда аҳолини ишончли ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш, электр тармоқларидаги авария ҳолатлари, қолаверса жойлардаги мавжуд трансформатор нимстанцияларида мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш каби муҳим вазифаларни бажаришмоқда.

Хусусан, Олмазор туманида Давлат дастурлари ҳамда ички буйруққа биноан белгиланган чора-тадбирлар асосида «Чиғатой оқтепа» МФЙдаги «Чиғатой оқтепа 5-тор» кўчасида фидер “Раҳимова” узатмасидан таъминланувчи, 4249-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидаги эскириб, яроқсиз ҳолга келган альюминий симлар ўрнига янги замонавий СИП русумидаги кабель тармоғи тортилди.

Бугунги кунда ушбу янги тармоққа истеъмолчиларни улаш, яъни якуний монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Пойтахтимизнинг барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан олиб борилаётган бундай амалий ишларнинг барчаси кириб келаётган куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 18.09.2020
  • 1308
Sayt xaritasi