ALOQA UCHUN

“АНДИЖОН ҲЭТК” АЖДА МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА МАСЪУЛ ХОДИМЛАР БИЛИМИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

“АНДИЖОН ҲЭТК” АЖДА МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА МАСЪУЛ ХОДИМЛАР БИЛИМИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ таркибий корхоналарининг меҳнат хавфсизлиги бўйича масъул ходимлари учун ўқув семинари ва амалий машғулотлар ташкил этилди.

Булоқбоши туманида жойлашган ўқув машғулот майдонида ташкил этилган ўқувларда ўтган давр мобайнида хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ амал қилиш борасида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича барча йўриқнома, хавфсизлик қоидалари, бу борада тасдиқланган чора-тадбирларнинг ўз муддатида бажарилишини таъминлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, иштирокчилар ўртасида касб маҳоратини ошириш, хавфсизлик техникаси қоидалари талаблари юзасидан бешта йўналиш бўйича билим ва касб маҳоратини ошириш учун мусобақа ўтказилиб, барча йўналишларда фаол иштирок этган жамоа ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Келгусида ҳам ходимлар ўртасида Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака ошириш ўқув машғулотлари, семинарлари ҳамда давра суҳбатлари давомий ўтказиб борилиши ишчи-ходимларнинг амалий тажрибасини янада бойитишга хизмат қилиши шубҳасиздир.     

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.                                     

  • 16.09.2020
  • 1272
Sayt xaritasi