ALOQA UCHUN

ЙЎҚОТИШЛАР КАМАЙИБ, ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ СИФАТИ ОШАДИ

ЙЎҚОТИШЛАР КАМАЙИБ, ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ СИФАТИ ОШАДИ

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ тасарруфидаги шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилган амалий ишлар санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда изчил олиб борилмоқда.

Хусусан, айни пайтда жамият томонидан вилоят марказидаги саноат корхоналари ва аҳолини электр энергияси билан таъминлайдиган "БСИ" 110/10/6 нимстанциясида эскирган 6 кВли тақсимловчи ташқи электр узатиш мосламаси (КРУН)ни каттароқ қувватли, яъни 10 кВга алмаштириш бўйича белгиланган ишлар бошлаб юборилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мослама электр энергиясини қабул қилиш, тақсимлаш ва ўлчаш, шунингдек, ўзгарувчан ток электр тармоқларини ҳимоя қилишга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда нимстанцияда ўрнатилаётган янги КРУН мосламаси 10 кВли замонавий ток ва кучланиш трансформаторлари, ажраткич ва қувват кучайтиргичлар билан жиҳозланади. Бу борадаги ишлар  сентябрь ойининг охиригача якунланиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, “БСИ” нимстанциясидаги қуввати 16 минг кВA бўлган 2 дона трансформатор 1980 йилда ишга туширилган бўлиб, 2019 йилда тўлиқ реконструкция қилинди ва қуввати 25 минг кВА бўлган куч трансформаторларига алмаштирилди. Нимстанция ҳозирги кунда кичик саноат зонаси ҳудудидаги корхоналар, Навоий шаҳрининг “Бинокор” ва “Бунёдкор” маҳаллаларини ҳамда ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларини сифатли электр энергияси билан таъминлайди.

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 14.09.2020
  • 1429
Sayt xaritasi