ALOQA UCHUN

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ЭНЕРГОТАРМОҚЛАР КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТЎЛИҚ ШАЙ ҚИЛИНМОҚДА

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ЭНЕРГОТАРМОҚЛАР КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТЎЛИҚ ШАЙ ҚИЛИНМОҚДА

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш ва унинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари доирасида қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бу борадаги ишлар юзасидан 2156,3 км масофада (77,9%) электр узатиш тармоқлари (режа 2 767,0 км), шундан 1912,8 км масофада (80,4%) 0,4-10 кВ паст кучланишли ҳамда 243,5 км масофада (63,0%) 35-110 кВ юқори кучланишли электр тармоқлари ва 648 дона (82,2%) трансформатор пункти, 5 та (62,5%) 35/110 кВли куч трансформатори мукаммал таъмирланди.

Шу билан бирга, куз-қиш мавсумига электр ускуна ва тармоқларни тайёрлаш мақсадида 5 534,0 км масофада электр узатиш тармоқлари ва 1 575 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 4 320,3 км (78,1%) масофада электр узатиш тармоқлари ва 1 257 дона (79,8%) трансформатор пунктлари жорий таъмирланиб, бу борадаги ишлар жадал давом этмоқда.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида жойлашган 110/10 кВли подстанция “Хлопкомаш”да  2 дона 10000 кВАли Т-1, Т-2 трансформаторлари, Булунғур туманида 35/10 кВли нимстанция “Килдон”да қуввати 4000 ва 10000 кВАли трансформаторлар, Пайариқ туманида 35/10 кВли нимстанция  “Найман”да қуввати 6300 кВАли Т-2 трансформатори мукаммал таъмирдан чиқарилиб, тўлиқ  ишга туширилди. 

Ҳозирги кунда Ургут туманидаги 35/10 кВли нимстанция “Уч қаҳрамон”да 4000 кВА қувватли Т-2 трансформаторини мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 09.09.2020
  • 1460
Sayt xaritasi