ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДА АҲОЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
«Toshkent shahar ЕТК» AJ тасарруфидаги Шайхонтоҳур туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросини таъминлаш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, «Эшонгузар» МФЙ ҳудудига темир-бетон таянчлар олиб келиниб, монтаж ишлари бошлаб юборилди. Бундай саъй-ҳаракатлар натижасида 90 га яқин маҳаллий аҳоли хонадонини сифатли электр энергияси билан таъминлашга эришилади.
Истеъмолчиларга узлуксиз ва ишончли электр энергияси етказиб бериш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, аниқ белгиланган чора-тадбирлар асосида туманнинг бошқа маҳаллалар ҳудудларида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Бунга «Кўкча» МФЙдаги 1615-сонли трансформатор пунктидан таъминланувчи қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, салқи симлар таранглигини тортиш, авария холатига келиб қолган таянчларни соз ҳолатга келтириш каби ишлар мисол бўла олади.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.