ALOQA UCHUN

ЎЗАРО ТАЖРИБА ВА ФИКР АЛМАШИЛДИ

ЎЗАРО ТАЖРИБА ВА ФИКР АЛМАШИЛДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда бошқа соҳа ва тармоқларда бўлгани каби, энергетика, хусусан истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тизимида ҳам инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда.

Бу борада «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги ҳудудий электр таъминоти корхоналари ҳам ҳукумат қарорлари ижросини амалга ошириш, янгидан қуриб фойдаланишга топширилаётган бино ва иншоотлар, турар жойлар ва бошқа ижтимоий-маиший объектларни зарур электр  қурилмалари билан таъминлаш мақсадида ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллийлаштириш дастури асосида фаолиятларини ташкил этмоқдалар. Бу эса, ўз навбатида,  юқорида таъкидлаб ўтилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишига асосий омил бўлаётир.

Аввал хабар берганимиздек, «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг жорий йил август ойида барча ҳудудий электр тармоқлари корхоналари мутасаддилари учун истиқболли лойиҳалар онлайн тақдимоти ўтказилганди. Шундан сўнг, қатор ҳудудий электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари ва мутахассислари бу ерда ташкил этилган бир нечта электр жиҳозлари ишлаб чиқариш цехлари фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзаро фикр алмашиб кетишганди.

Бугун “Сирдарё ҲЭТК” АЖ ва “Тошкент шаҳар ЭТК” АЖ акциядорлик жамиятлари раҳбарлари ва мутахассислари «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан ишга туширилган темир-бетон таянчлар, металл конструкциялар, СИП арматуралари ишлаб чиқариш цехлари ва Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўлими фаолияти билан яқиндан танишишди.

Тақдимот давомида йиғилганлар бу ерда шу кунга қадар амалга оширилган ишлар ва ишлаб чиқариш ҳажми борасидаги фикр-мулоҳазалари билан  ўртоқлашишди.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 03.09.2020
  • 1346
Sayt xaritasi