«АВИАСОЗЛАР» МФЙДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТЎЛИҚ СОЗ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛДИ
«Toshkent shahar ETK» AJ тасарруфидаги Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан айни кунларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва белгиланган мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Хусусан, «Авиасозлар» МФЙ 3-мавзе ҳудудидаги 33-сонли кўп қаватли уйни асосий электр энергияси билан таъминловчи фидер «Ясельная» 1145-сонли трансформатор пунктида тўла таъмирлаш, яъни бу ердаги 400 кВА қувватга эга трансформаторни янгисига алмаштиш ишлари бажарилди.
Шунингдек, ушбу МФЙ ҳудудида жойлашган қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, салқи симлар таранглигини тортиш, авария ҳолатига келиб қолган таянчларни созлаш каби ишлар бажарилиши натижасида ҳудуддаги 400 дан ортиқ истеъмолчига сифатли электр энергияси етказиб берилиши таъминланди.
Бу каби саъй-ҳаракатлар бугунги кунда пойтахтнинг барча туманларида жадаллик билан олиб борилмоқда.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.