ALOQA UCHUN

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ МУСТАҲКАМЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ МУСТАҲКАМЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

Барчамизга маълумки, ҳукуматимиз томонидан республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлаши учун комплекс тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Шу маънода, “Андижон ҲЭТК” АЖ томонидан бу борадаги ишлар, хусусан, куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонларига  узлуксиз электр энергияси етказиб бериш, электр тармоқлари мустаҳкамлигини ошириш, уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш, юклама режимида ишлаётган трансформаторлар қувватини ошириш ва бошқа техникавий зарур ишларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, бажарилган ишлар мунтазам таҳлил қилиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон туман электр таъминоти корхонаси Нимстанциялар хизматгоҳи ходимлари томонидан “Гулистон” 35/10 кВ нимстанциясининг 1-СШ-10 кВли барча чиқувчи ячейкаларида жорий таъмирлаш  ишлари амалга оширилди.  

Шунингдек, “Чувама” 35/10 кВ, “Ғалаба” 110/10 кВ, “Нимстанция-3” 110/6 кВ,  “Ҳамза” 35/10 кВ, “Охунбобоев” 35/10 кВ, “Оқбўйра” 110/35/10 кВ нимстанцияларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган ҳолда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу каби таъмирлаш-тиклаш ишлари эксплуатация қилинаётган электр тармоқларининг техник жиҳатдан мукаммал бўлиши, ишончли ишлаши, вилоятнинг барча шаҳар ва туманлардаги электр энергияси таъминотини янада яхшиланишига хизмат қилади.

“Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 28.08.2020
  • 1241
Sayt xaritasi