ALOQA UCHUN

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МАМЛАКАТИМИЗ РИВОЖИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МАМЛАКАТИМИЗ РИВОЖИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимиз ҳудудларида энергетика соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида энергетика вазири Алишер Султонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида бўлди.

Хусусан, “Бухоро ҲЭТК” АЖ томонидан соҳани янада ривожлантириш, ишлаб чиқилган дастурлар ҳамда лойиҳаларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар яқиндан ўрганилиб, бу борадаги ютуқ ва йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратилди. Ўрганишлар доирасида Пешку туманига ташриф уюштирилди ва бу ердаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларнинг электр энергияси таъминоти масалалари таҳлил қилинди. 

Таъкидланганидек, ҳозирда Бухоро вилоятида электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га  уланган замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда. Йиғилганлар “Бухоро ҲЭТК” АЖнинг мутахассислари томонидан вилоят миқёсида ўтган давр мобайнида бу борада олиб борилган саъй-ҳаракатлар, қолаверса ушбу тизим орқали истеъмолчиларга яратиладиган қулайлик ва имкониятлар, шу билан бир қаторда эришилиши кутилаётган иқтисодий самарадорликлар хусусидаги тақдимот билан танишдилар. 

Энергетика вазири Алишер Султонов ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев томонидан Бухоро вилояти миқёсида АСКУЭ тизимини қисқа муддатларда тўлақонли татбиқ этиш, шунингдек, маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ушбу тизимнинг афзалликлари билан таништириб бориш масалаларига алоҳида эътибор бериш кераклиги таъкидланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар борасида тегишли топшириқлар берилди.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

  • 22.08.2020
  • 1438
Sayt xaritasi