БОЁВУТ ТУМАНИДА 120 ДАН ОРТИҚ ХОНАДОННИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНДИ
«Сирдарё ҲЭТК» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар белгиланиб, режа асосида давом эттирилмоқда.
Хусусан, Боёвут тумани «Миришкор» маҳалласидаги 0,4 кВли 57 дона, 10 кВли 14 дона яроқсиз ҳолга келиб қолган темир-бетон устунлар янгисига алмаштирилди. 100 кВАлик янги трансформатор пункти ўрнатилди. Бу, ўз навбатида, маҳаллий аҳолининг электр энергияси таъминотини янада яхшилашга хизмат қилади, албатта.
Ҳозирги кунда "Миришкор" маҳалласида СИП ҳаво тармоғи тортиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, натижада бу ерда истиқомат қилаётган 120 та хонадон эгалари сифатли электр энергиясидан фойдаланади.
“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.