ПОЙТАХТ ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТУМАНЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИШ ИШЛАРИГА ЯҚИНДАН КЎМАК БЕРМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрда «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги электр тармоқлари корхоналари ишчи-ходимлари томонидан мамлакатимиз бўйлаб босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.
Жумладан, айни пайтда Тошкент шаҳри ҳудудига жами 710,125 та замонавий ҳисоблагич ҳамда маълумотларни йиғиш учун нимстанция ва трансформатор пунктларига 6037 та концентратор ўрнатилиши таъминланмоқда. Шу кунгача Тошкент шаҳри бўйлаб «Электронҳисоблагич» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган 515,785 дона замонавий электр ҳисоблагичлар етказиб берилди.
Маълумот учун, бугунги кунда Тошкент шaҳридa 665,000 истeъмoлчи бўлиб, ҳoзирдa 503,540 дан ортиқ элeктр ҳисoблaгич aлмaштирилди, 2,668 тa кoнцeнтрaтoр ускунaси ўрнaтилди. Шундaн, 250,000 дан ортиқ истеъмолчи биллинг тизимигa улaниб, барча туманларда бу борадаги ишлар якунига етказилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, пойтахт энергетиклари айни кунларда Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида ҳам электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишларига жалб этилган бўлиб, хусуан, «Қизғалдоқ» МФЙ ҳудудидаги «Олмазор» кўчаларига Миробод туман электр таъминоти корхонаси ишчилари томонидан янги ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Ушбу МФЙ ҳудудида 150 та аҳоли яшаш хонадони мавжуд бўлиб, 140 дан ортиқ электр ҳисоблагич ўрнатиш кўзда тутилган.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.