ALOQA UCHUN

“ТОШКЕНТ ҲЭТК” АЖ: КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“ТОШКЕНТ ҲЭТК” АЖ: КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Айни пайтда Тошкент вилояти энергетиклари томонидан электр тармоқларни реконструкция ва модернизация қилиш, эскирган ёғоч устунларини янги темир-бетон таянчларга алмаштириш, нимстанциялар ва трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, янги замонавий СИП кабелларни тортиш, авариявий тиклаш ишларини олиб бориш каби тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шулар билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги "Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3981-сонли қарори талабларига асосан, “Тошкент ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги барча туман, шаҳар электр тармоқлари корхоналарида электр энегиясини ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га мос келувчи замонавий турдаги электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, аҳоли мурожаатлари асосида жойларда модернизация, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда бошқа таъмирлаш-тиклаш ишлари вилоят энергетиклари томонидан карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, хавфсизлик муҳофазасига асосан олиб борилмоқда.

Хусусан, Бўстонлиқ туман электр таъминоти корхонаси "Марказ" устачилик бўлими ишчилари фидер "Юсуфхона"да кабель симларни янгиларига  алмаштириш, "Сижжак" устачилик бўлимида 10 кВли  фидер "Тепар"ни техник  кўрикдан ўтказиш, "Товоқсой" устачилик бўлими томонидан 106-, 640-сонли ТПларда электр тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, "Қўшқўрғон" устачилик бўлими ишчилари томонидан фидер "Чотқол"да навбатдаги эксплуатация, шунингдек, 110/35/6 кВли нимстанция "Оқсоқ ота"да демонтаж ва ҳудудларни тозалаш ишлари бажарилди.       

               

Ўрта Чирчиқ туман электр таъминоти корхонаси ходимлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини давом эттириш мақсадида, "Қорасув" 35/10 кВли нимстанцияда оғир юк автотехникалари ёрдамида 4000 кВА қувватга эга трансформатор ўрнига янги 6300 кВАли ТП ўрнатиш ишларини олиб боришгани туфайли электр энергияси истеъмолчиларининг меъёрий талаблари қондирилишига эришилишини таъкидлаб ўтиш жоиз.     

         

Бўка туман электр таъминоти корхонаси "Бўка" устачилик бўлими ишчилари томонидан 99-сонли трансформатор пунктини 0,4 кВли 1-тармоғида жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун техник тадбирлар ўтказилмоқда.

Бекобод шаҳар электр таъминоти корхонаси ишчилари томонидан эса шикастланган кабель жойларини аниқлаш, камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси  ишчилари томонидан эса "Озодлик" МФЙда 29-сонли ТПдан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоғидаги эски симлар замонавий СИП 2 кабелларига алмаштириш ишлари олиб борилди.

Истеъмолчиларни янада сифатли электр энергияси билан таъминлаш борасидаги ишлар Зангиота, Паркент, Пискент, Қибрай, Оққўрғон туманлари  ва бошқа ҳудудларда ҳам самарали давом эттирилмоқда.

"Тошкент ҲЭТК"  АЖ матбуот хизмати.

  • 05.08.2020
  • 1468
Sayt xaritasi