ALOQA UCHUN

“АНДИЖОН ҲЭТК” АЖ: КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ТЎЛИҚ ҚУВВАТДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЗЎРИҚИШЛАРСИЗ ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИ

“АНДИЖОН ҲЭТК” АЖ: КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ТЎЛИҚ ҚУВВАТДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЗЎРИҚИШЛАРСИЗ ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИ

Кундалик ҳаётимиз, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий юксалишида электр энергияси катта аҳамият касб этади. Шу боис бугунги кунда Юртбошимиз ташаббуси билан жойларда мазкур муҳим соҳани янада тараққий эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соҳа ходимлари томонидан мавжуд электр энергия тармоқларидан оқилона фойдаланиш, маънан эскирган ҳамда бугунги кун талаб ва эҳтиёжига жавоб бермай қолган нимстанциялар, ҳаво линиялари, таянчлар, тақсимлагичлар босқичма-босқич алмаштириб борилмоқда.

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари колрхонаси” АЖ ходимлари бугунги кунда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик жараёнида тизимли ишлар олиб бормоқдалар.

Маълумки, Андижон шаҳри, Андижон тумани, Хўжаобод ва Булоқбоши туманларидаги қишлоғу маҳаллалари электр энергия истеъмолчилари, ҳудудлардаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари,  шунингдек, ижтимоий соҳа объектларига электр энергиясини етказиб беришда Андижон туманида жойлашган “ПС-Охунбобоев” 110/35/10 катта қувватга эга нимстанцияси муҳим аҳамият касб этади.

Йилдан-йилга аҳолининг демографик ўсиш суръати ортиб бораётганлиги боис фуқароларнинг электр энергиясига бўлган талаби ортиши табиий.  Бу эса юқоридаги нимстанцияга ўрнатилган трансформаторларнинг зўриқиб ишлашига сабаб бўлаётган эди. Яқинлашиб келаётган масъулиятли дамлар, яъни куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга бир маромда узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида шу кунларда тизим ходимлари томонидан юкланиш билан ишлаётган 25000 кВА қувватга эга трансформаторни янги, катта қувватлисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Янги ўрнатилаётган трансформатор 40000 кВА қувватга эга бўлиб, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, истеъмолчиларга тўлиқ қувватдаги электр энергиясини зўриқишларсиз етказиб бериш имкониятига эга.

“Андижон ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 04.08.2020
  • 1502
Sayt xaritasi