ALOQA UCHUN

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ ЙЎЛИДА

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ ЙЎЛИДА

“Тошкент ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги барча электр таъминоти корхоналари томонидан ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича белгиланган вазифалар ижросига қаратилган саъй-ҳаракатлар баробарида, айни пайтда куз-қиш мавсумига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Янгийўл шаҳар электр таъминоти корхонаси "Янгийўл" устачилик бўлими ишчилари томонидан "Наврўз" МФЙдаги фидер "Марказ" ТП-193нинг КЛ-0,4 кВли ТПдан РЩ-корзинкагача  бўлган оралиғида электр таъминотини яхшилаш учун ерости кабели ўтказиш учун чуқур қазиш, монтаж ишлари олиб борилди.

Ўрта Чирчиқ туман электр таъминоти корхонаси ишчилари куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси талабларидан келиб чиқиб, жойлардаги мавжуд трансформатор пунктларини техник кўрикдан ўтказиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда.

Пискент туман электр таъминоти корхонаси ишчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2661-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича тумандаги “Сувчи” МФЙдаги 234-сонли  ТПни юксизлантириш учун янги трансформатор ўрнатиб бериш ишлари якунланди.

Қуйи Чирчиқ туман энергетиклари томонидан Дўстобод шаҳрида жойлашган 163-сонли ТПга қўшимча қилиб қуввати 250 кВА бўлган янги КТП ўрнатиб берилди.

Паркент туман электр таъминоти корхонаси "Шампан"  ва "Қизилтоғ"  устачилик бўлими ишчилари томонидан тумандаги “Сурхи” МФЙда "Обод қишлоқ" Давлат дастури ва Давлат хизматлари марказига келиб тушган мурожаатлар бўйича эксплуатация ва техник ишлар давом этттирилмоқда.

Бўка туман электр таъминоти корхонаси ишчилари нимстанция "Дўнгқўрғон"нинг Т-1даги 35 кВли ячейкасида электр ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш,  0,4 кВли ТП-84нинг 1-тармоғида эксплуатация, аҳолидан келиб тушган мурожаатлар бўйича таянч устунлардаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бундан ташқари, ҳаво тармоқларини дарахтлар шохларидан тозалаш каби ишларни амалга оширишди.

"Тошкент ҲЭТК"  АЖ матбуот хизмати.

 

  • 24.07.2020
  • 1682
Sayt xaritasi