ALOQA UCHUN

«TOSHKENT SHAHAR ETK» AJ: КАРАНТИНДА МАСЪУЛИЯТИМИЗ ЯНАДА ОРТДИ

«TOSHKENT SHAHAR ETK» AJ: КАРАНТИНДА МАСЪУЛИЯТИМИЗ ЯНАДА ОРТДИ

Маълумки, мамлакатимизда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика бўйича карантин чоралари кучайтирилди. Бундай кунларда аҳолинининг электр энергияга бўлган эҳтиёжи табиийки ортади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, айни дамда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ  ҳамда тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан аҳолини сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш борасида изчил  чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, айни ёзнинг жазирама иссиғига қарамасдан, Учтепа туман электр таъминоти корхонасининг авария-тезкор бригадаси ишчи-ходимлари томонидан ҳудуддаги трансформатор нимстанцияларни навбатдаги текшируви жараёнида «Қуйи Дархон»  МФЙ,  «Тақачи» кўчасидаги  1255-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи 0,4 кВ паст кучланишли ҳаво тармоғидаги аниқланган носозлик шу вақтнинг ўзида бартараф этилиб, ҳудуддаги аҳоли истеъмолчиларига барқарор электр таъминоти етказиб берилди.

Шунингдек, «Зулфизар» МФЙ, «Мотор» фидери, 1133-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво тармоғида хонадонларга тушиб бораётган электр симларни реконструкция ишлари олиб борилди. 

Айни вақтда,  «Тинчликобод» МФЙ, Чилонзор 23-мавзе ҳудудида жойлашган “Чаманзор” фидери, 1832-сонли трансформатор нимстанциясида ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, юқоридаги таъмирлаш ишлари якунига етгач, тумандаги 200 га яқин аҳоли хонадонининг электр энергияси янада яхшиланишига эришилади.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 23.07.2020
  • 1555
Sayt xaritasi